🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигида миллий интеллектуал мулк тизимини такомиллаштириш лойиҳаси амалий босқичга ўтмоқда
2026-01-26 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

✅Бугун, Адлия вазирлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси бошланишига бағишланган тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
🔹Очилмиш маросимдан сўнг лойиҳа доирасида интеллектуал мулк соҳасидаги жараёнларни рақамлаштириш ва тизимларни такомиллаштириш йўналишларида амалга ошириладиган ишлар юзасидан муҳокамалар олиб борилди ҳамда томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни амалий жиҳатдан мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
🔹Корея делегацияси вакилларининг ташрифи 2026-йил 26-январдан 3-февралга қадар давом этиб, унда маълумотлар хатоликларини аниқлаш ва тозалаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва товар белгилари бўйича маълумотлар билан ишлаш, шунингдек сунъий интеллектуални ўргатиш учун маълумотлар базасини шакллантириш масалалари қамраб олинади.
🔹Мазкур тадбирлар лойиҳани амалий босқичга ўтказиш, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва давлат экспертизаси жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек сунъий интеллектуал технологияларини жорий этиш учун зарур техник ва ташкилий масалаларни келишиб олишга қаратилган.
Маълумот учун: 2024-йил июн ойида KOICA томонидан эълон қилинган “Мамлакатлар бўйича лойиҳалар ва дастурлар” дастури доирасида мазкур “Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси ғолиб деб топилган.








