🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигида миллий интеллектуал мулк тизимини такомиллаштириш лойиҳаси амалий босқичга ўтмоқда
2026-01-25 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

✅Бугун, Адлия вазирлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида амалий ва ишчи учрашувлар ҳафталиги ўз ишини бошлади.
🔹Мазкур тадбирлар доирасида Адлия вазири ўринбосари М. Икрамов ҳамда Корея Интеллектуал мулк вазирлигининг Интеллектуал мулк соҳасида ахборот сиёсати бюроси директори Жо Хван Жанг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
🔹Учрашувда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, рақамлаштириш жараёнлари, илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.





