Диққат, лойиҳа!
2026-01-23 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва Давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси regulation.adliya.uz порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Лойиҳада 2 та энг муҳим масала назарда тутилган:
1. Мурожаатномада таъкидланган соҳалар бўйича:
давлат сиёсатининг асосий йўналиш ва кўрсаткичлари белгилаб берилмоқда;
5 та устувор йўналиш доирасида алоҳида-алоҳида Ислоҳотлар дастурлари (78 та ташаббус) тасдиқланмоқда;
Ислоҳотлар дастурлари ижросини ташкил этиш ҳамда назорат қилишнинг механизмлари ва масъуллари белгилаб берилмоқда;
2. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2026 йилда амалга ошириш бўйича қуйидагилардан иборат бўлган Давлат дастури тасдиқланмоқда:
амалий чора-тадбирлар режалари (306 та тадбир);
2026 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (60 та) ва стратегик қонунчилик ҳужжатлари (13 та) рўйхатлари.
Ушбу муҳокамада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.
Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, Фармон лойиҳаси матни билан танишишингиз мумкин:
👉 https://regulation.adliya.uz/project/8938/23942?contentLang=oz
