Адлия вазири Венгриянинг нуфузли Кароли Гаспар номидаги университет ректори, профессор Ласло Трочани билан учрашди.
2026-01-23 09:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Учрашувда юридик таълим ва фан соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида академик ва илмий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар талабалар учун академик алмашинув дастурларини жорий этиш, адлия тизими ходимлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети битирувчилари учун масофавий магистратура дастурларини амалга ошириш, университет ҳузурида Европа иқтисодий ҳуқуқи марказини ташкил этиш доирасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқдилар.




