Адлия вазирлиги жамоаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий полигонда бўлди
2026-01-19 09:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбир доирасида ҳарбий техниканинг яратилиш жараёнлари, уларнинг замонавий техник-тактик имкониятлари ҳамда жанговар-амалий машғулотлар намойиш этилди. Ҳар бир жараёнда аниқлик, интизом ва пухта режалаштириш устувор экани яққол кўзга ташланди.
Ҳарбий машғулотлар давомида шахсий таркибнинг жипслиги, юксак касбий тайёргарлиги ва ватанпарварлик руҳидаги хизмат фаолияти Ўзбекистон Қуролли Кучларининг мустаҳкам салоҳиятини яққол намоён этди.
Мазкур ташриф нафақат соҳага оид билим ва тасаввурларни кенгайтирди, балки жамоавийлик ва юртга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлади. Юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар Ўзбекистоннинг ҳарбий қудрати ишончли ва барқарор эканини яна бир бор тасдиқлади.
🇺🇿 Ватан ҳимояси — олий бурч, унга хизмат қилиш эса шарафдир.








