Хоразм вилояти Адлия бошқармасида ўқув-семинар бўлиб ўтди
2026-01-13 11:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги PF–173-сон фармонига асосан, давлат органлари ва ташкилотлари 2026-йил 15-январдан 31-январга қадар ўз тизимида фаолият юритувчи барча ходимларни census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишини таъминлаши белгиланган.
✅ Шу муносабат билан, Хоразм вилояти Адлия бошқармасида вилоят статистика бошқармаси билан ҳамкорликда ўқув-семинар бўлиб ўтди.
▫️ Унда вилоят Адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар масъул ходимлари иштирок этди.
🔰 Тадбирда вилоят статистика бошқармаси вакили томонидан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, босқичлари ва методологияси, шунингдек, маълумотларнинг ишончлилиги ва махфийлигини таъминлаш масалалари, рўйхатга олиш дастури билан ишлаш тартиби, саволномаларни тўлдириш, бунда ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби, техник талаблар ҳақида амалий мисоллар билан тақдимот асосида атрофлича маълумотлар берилди.
✔️ Семинарда иштирокчилар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича тегишли ахборот порталидан ишлаш юзасидан зарур кўникмаларга эга бўлди.
🟢 Тадбирнинг иккинчи қисмида Адлия ходимларига такомиллаштирилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида назарда тутилган асосий ўзгаришларни акс эттирувчи тақдимот намойиш этилди.
📌 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилиб, айни пайтда мазкур лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун uzbekistan2030.uz онлайн платформага жойлаштирилганлиги, жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этиш муҳимлиги таъкидланди.
⚖️ Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-июлдаги PF-113-сонли Фармони мазмун-моҳияти ҳамда "Келажак учун" форумда "Суд-ҳуқуқ тизимини замонавий қарашлар асосида ривожлантириш" йўналиши доирасида сифатли ташаббуслар билан иштирок этиш бўйича маълумотлар берилди.
❗️Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.








