«Юксалиш» ҳаракати томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг фаолияти 2025-йил давомида тизимли равишда мониторинг қилинди.
2026-01-12 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ушбу мониторинг жараёнида жамоатчилик кенгашларининг очиқликни таъминлаш, жамоатчилик билан мулоқотни йўлга қўйиш, фуқаролар таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштироки баҳоланди.
Мониторинг натижаларига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши энг юқори кўрсаткични қайд этиб, унинг 2025-йил давомидаги фаолияти самарали деб топилди. Кенгаш томонидан жамоатчилик билан очиқ мулоқотни янада кучайтириш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда суд соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар ижобий баҳоланди.
