Адлия органлари аралашуви билан 176 нафар мурожаатчига 153 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари тўлаб берилди.
2026-01-07 12:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Поп тумани адлия бўлими томонидан Поп тумани тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ ходимлари томонидан қилинган мурожаатлар ўрганиб чиқилди. Ушбу ходимлар бирлашма томонидан малака оширишга (хизмат сафарига) юборилган бўлиб, сафари билан боғлиқ харажатлар тўлаб берилмаганлиги сабабли, мазкур тўловларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш сўраб мурожаат қилган.
