Фуқаролар учун янги имконият
2026-01-05 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг «Рақамли маҳалла» ягона платформаси Адлия вазирлигининг smartoffice.adliya.uz ахборот тизими билан интеграция қилинди.
Ушбу янги платформа орқали маҳалла раисларига фуқароларнинг мурожаатларини электрон тарзда тўғридан-тўғри тегишли адлия органларига юбориш имконияти яратилди. Бу эса мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштириш, шаффофликни ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.
