Адлия вазири ўринбосари М.Аллакуллиев Тошкент давлат юридик университетида бўлди.
2025-12-30 12:50:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹 Вазир ўринбосари Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ–232–сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг ижро ҳолати бўйича тақдимот билан танишди.
🔸 Тадбир давомида университет ўқув жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, юридик клиника фаолияти, Университетнинг замонавий кампусини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини кўздан кечирди.
🔺 Тақдимотда келгусида Университетда амалга ошириладиган ишлар, электрон таълим платформаларининг интеграцияси ва Университетнинг замонавий кампусини барпо этиш ишларини жадаллаштириш юзасидан таклиф ва топшириқлар берилди.



