Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Андижон ва Наманган вилоят адлия бошқармаларида тизимдаги ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш юзасидан учрашувлар ўтказилди.
2025-12-27 12:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Андижон ва Наманган вилоят адлия бошқармаларида тизимдаги ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш, бу соҳада аниқланаётган камчиликлар ва мавжуд хавф-хатарлар муҳокамаси юзасидан учрашувлар ўтказилди.
Тадбирда жойларда адлия органлари ва тизимдаги ташкилот ходимлари томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар танқидий муҳокама қилиниб, уларни олдини олиш юзасидан зарурий чора тадбирлар белгилаб олинди ҳамда ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга Адлия вазирлиги тизимидаги манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом ва бошқа коррупцияга қарши курашиш бўйича адлия вазири томонидан тасдиқланган ички тартиб-қоидаларга, фуқаролар билан ишлашда муомала маданияти ва одоб-аҳлоқ қоидаларига қатий риоя қилиб борилиши юзасидан тушунтиришлар берилиб, ходимларнинг таклифлари тингланди.






