Бухоро вилоятига хос бўлган “Софи Оши” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
2025-12-25 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ушбу мақом “Софи Оши” номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилади, таомнинг сифати ва ҳақиқийлигини кафолатлайди ҳамда Бухоро вилоятининг бой гастрономик меросини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга хослиги ва унинг ўзига хос сифати айнан шу ҳудуд билан узвий боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.
Миллий қадриятларимизни асраш ва ҳудудий брендларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадам!
