Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ натижалар ва янги ташаббуслар муҳокама қилинди.
2025-12-24 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

🔸Бугун, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида инсон ҳуқуқлари, хусусан, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
🔹 Сўнгги йилларда мазкур йўналишда 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, зўравонлик ва тазйиқнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий механизмлар кучайтирилди.
📊 Амалга оширилган ишлар натижалари:
– 6,5 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг ҳуқуқий муаммолари ижобий ҳал этилди;
– 41 мингдан ортиқ хотин-қизларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди;
– 5 млрд сўмдан ортиқ нафақа ва иш ҳақи ундирилиши таъминланди;
– 500 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди;
– 1 минг нафардан ортиқ шахслар бепул касбга тайёрлаш курсларига жалб этилди.
📊Болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича:
– 1 550 та сайёр қабул ўтказилиб, 3,3 мингга яқин мурожаат кўриб чиқилди;
– 2 мингдан ортиқ бола ва ёшларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди;
– 279 нафар шахснинг иш ҳақи ва устамалари ундирилиши таъминланди;
– 655 нафарига имтиёз ва субсидиялар қўлланилди.
❗️Шунингдек, болаларга нисбатан зўравонлик хавфи юзага келганда автоматик хабар берувчи рақамли ечимларни жорий этиш,
болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар бўйича очиқ реестр юритиш ташаббуслари илгари сурилди.
🔸Бундан ташқари, хусусий мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тартибга солишни кучайтириш, ходимларни мажбурий психологик баҳолашдан ўтказиш ҳамда зўравонлик ҳолатларига нисбатан муассасаларга молиявий жавобгарлик чораларини жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди.
🔹 Мазкур ташаббуслар хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.








