Адлия вазири вазирлик биносида навбатдаги қабулини ўтказди
2025-12-15 11:05:00 / Вазирлик янгиликлари

🟢Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишнинг самарали усули сифатида шахсий қабулларни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 12 декабрь куни вазирлик биносида Адлия вазири томонидан 20 нафарга (5 нафари онлайн тарзда) яқин жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларининг уй-жой, тадбиркорлик, суд экспертизаси, адвокатура, меҳнат қонунчилиги ва интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатлари тингланди.
🟢Қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси жойида қаноатлантирилди ва 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 15 нафар фуқаронинг мурожаати ижро учун қабул қилинди ҳамда уларни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
🟢Вазирликнинг ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан эса, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
⚠️Маълумот учун: Адлия вазири томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинади.









