Йил сарҳисоби ва келгуси режалар
2025-12-11 12:30:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹Адлия вазирлигида “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини янада такомиллаштириш: долзарб масалалар ва тавсиялар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
🔸Тадбир адлия вазири ўринбосари М.Аллакулиев, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари, Финландиянинг Ўрта Осиё учун элчиси ҳамда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари иштирокида ташкил этилди.
🔹Мазкур давра суҳбатида БМТ Тараққиёт Дастурининг 2025 йилдаги Ўзбекистондаги лойиҳалари ижроси, жумладан “Юридик ёрдам” ахборот тизими янги версиясининг ишга туширилиши, бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар якуни ва келгуси йил учун режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
🔸Шунингдек, тадбир давомида БМТ Тараққиёт Дастури лойиҳаларининг ғолиб ва совриндорлари махсус дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.








