Адлия вазири Акбар Ташкулов Сирдарё вилоятига навбатдаги хизмат сафарани амалга оширди.
2025-12-04 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Хизмат сафарининг аввалида вазир Гулистон шаҳар адлия бўлими фаолияти билан танишди.
Бўлимда давлат хизматлари кўрсатилиши тезлиги ва сифати, моддий-техника база билан таъминланганлик даражаси, ходимларнинг иш жараёни ва масъулияти атрофлича ўрганилди. Шунингдек, ФҲДЁ ва нотариал архивларда ҳужжатларни сақлаш тартиби, уларнинг тизимли юритилиши ва хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сафарнинг навбатдаги манзили Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлиб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар, шунингдек, “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тақдимоти тингланди.
Вазир хизмат сафарининг якунида аҳоли билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хизматлар сифатига янада ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.









