Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
2025-12-02 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун, 2 декабрь куни Адлия вазирлигида Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида ННТ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
🔹Учрашувда 40 нафарга яқин ННТ раҳбарлари ва жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Мулоқотда шу билан бирга барча ҳудудий адлия органлари zoom платформаси орқали иштирок этишди.
🔸Тадбирда Адлия вазири ўринбосари Н. Муҳамммадиев иштирок этди ва ННТлар давлат билан энг яқин ҳамкор сифатида ислоҳотларнинг фаол қатнашчисига айлангани таъкидланди.
🔹 Тадбирдан кўзланган мақсад, ННТ фаолиятидаги муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, янгилик ва таклифларни эшитиш, ислоҳотлар бўйича очиқ фикр алмашиш.
🔻Маълумот учун:
▪️Мамлакатимизда 10 мингга яқин ННТ эркин фаолият юритмоқда.
▪️Уларда 70 минг нафар инсон меҳнат қилмоқда.
▪️ННТлар ҳар йили давлат дастурларининг 350 дан ортиқ бандлари ижросида бевосита иштирок этмоқда.
🔸Мулоқот давомида иштирокчиларга ННТлар учун яратилаётган янги имкониятлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва “Фуқаролик жамиятини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.
♦️Тадбир якунида, ижтимоий соҳада фаолияти билан ажралиб турган ННТ раҳбарлари Адлия вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди.








