Жамоатчилик кенгашлари форуми бўлиб ўтди
2025-12-02 15:25:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹“Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида бугун “Ёшлар ижод саройи”да давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари форуми ўтказилди. Тадбирда вазирлик ва идоралар, ННТлар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
🔹 Форумни адлия вазири ўринбосари Н. Мухаммадиэв кириш сўзи билан очди.
🔹У ўз нутқида сўнгги йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамоатчилик кенгашларининг давлат бошқарувидаги ўрни ва аҳамиятини қайд этди.
“Жамоатчилик кенгашлари — давлат ва жамият ўртасидаги муҳим кўприкдир. Улар давлат идоралари фаолияти устидан мониторинг олиб боради, коррупциянинг олдини олишда ҳамкор бўлади ва энг муҳими, фуқароларнинг овозини қарорлар қабул қилиш жараёнига етказади.”— Адлия вазири ўринбосари Н.Мухаммадиев
🔹Шунингдек, у жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида:
“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунни такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, 2030 йилгача мўлжалланган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш стратегияси тайёрланаётгани ва унда ННТлар иштирокини кенгайтириш, кенгашлар фаолиятини кучайтиришга қаратилган таклифлар ўрин олганини маълум қилди.
🔹Форум давомида давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг фаолияти, уларнинг самарадорлигини ошириш, илғор тажрибалар, шаффоф бошқарув ва жамоатчилик назоратини институтсионаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
🔹 Тадбир якунида Юксалиш умуммиллий ҳаракати томонидан бир қатор йўналишларда фаол бўлган кенгашлар “Энг фаол жамоатчилик кенгаши” номинацияси бўйича тақдирланди. Хусусан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳам ушбу номинацияга муносиб кўрилди.





