Тошкент давлат юридик университетига ректор тайинланди
2025-11-29 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Хўджаев Бахшилло Камолович Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимига тайинланди.
Бахшилло Хўджаев 1982-йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 2-даражали адлия маслаҳатчиси. 2004-йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2006-йилда магистратура босқичини, 2018-йилда Нагойя (Япония) университетининг докторантура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004-йилда “Мезон хусусий хизмати” адвокатлик фирмаси адвокат ёрдамчиси лавозимидан бошлаган.
➖2005–2006-йилларда Тошкент туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими юридик хизмат мутахассиси;
➖2006–2013-йилларда Тошкент давлат юридик институти “Хўжалик ҳуқуқи ва хўжалик процессуал ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, доцент вазифасини бажарувчиси;
➖2013–2014-йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси;
➖2014–2018-йилларда Япониядаги Нагойя университети Қиёсий ҳуқуқ йўналиши докторанти (Doctoral Program in Comparative Law and Political Science);
➖2018–2019-йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, директор ўринбосари;
➖2019–2020-йилларда Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
➖2020–2022-йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси мудири, Хусусий ҳуқуқ факультети декани.
Тайинловга қадар (2022-йилдан) Тошкент давлат юридик университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатган.
