Идоралараро илмий-услубий Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2025-11-25 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

📆 Бугун, 25 ноябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Идоралараро илмий-услубий Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
👥 Йиғилишда Кенгаш аъзолари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этиб, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ўтган даврдаги натижалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
🔹Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Кенгаш раиси Ж. Нуритдинов суд экспертиза йўналишида амалга оширилган ишлар ва 2025-йилги устувор вазифалар ҳақида маъруза қилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8-сентабрдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–270-сон қарори ва Қарор ижросини таъминлаш юзасидан амалга ишлар ҳамда “E-ekspertiza” электрон платформаси орқали суд-тергов органлари ҳамда экспертиза муассасалари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинувини тўлиқ йўлга қўйиш масалалари алоҳида таъкидланди.
📌 Йиғилишда қуйидаги долзарб мавзулар кўриб чиқилди:
– “Рақамли суд экспертизаси” (Digital форенсиcс)ни тушунтиришга қаратилган атамалар ва таърифлар луғати;
– “Генетик модификацияланган организмларни (ГМО) аниқлаш бўйича" услубиёт;
– "Портлашни фото ва видеоёзув бўйича дастлабки ўрганиш методикаси, портлаш йўналишининг табиатини аниқлаш бўйича" услубиёт ва бошқалар.




