Адлия вазирлиги делегацияси Озарбайжонда
2025-11-25 12:40:00 / Вазирлик янгиликлари
🔹Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 24–28 ноябрь кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрига хизмат сафарида бўлади.
🔹Сафар мақсади – аҳолига ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш, илғор хориж тажрибаларини ўрганиш.
❗️Делегация аъзолари хизмат сафари давомида:
🔹 “ASAN Xidmət” марказлари фаолияти, электрон навбат тизими ва рақамли хизматлар билан танишмоқда;
🔹 давлат хизматлари дизайни, мониторинг, маълумотлар таҳлили, сунъий интеллект бўлимлари билан учрашувларда иштирок этмоқда;
🔹 тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнининг электронлашуви бўйича тажриба алмашмоқда;
🔹 “INNOLAND”, “ABAD”, “Bilim Bakı”, АСАН мобил автобус каби инновацион лойиҳалар билан яқиндан танишмоқда.
Мазкур хизмат сафари давлат хизматларини кўрсатишда қулайлик, шаффофлик ва самарадорликни ошириш, шунингдек Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
