Замонавий хизматлар учун замонавий қонунлар
2025-11-21 17:55:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹Бугун, 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи, БМТ Тараққиёт дастури ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистонда давлат хизматларини такомиллаштириш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
🔹Тадбирда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакилларидан иборат 50 дан ортиқ иштирокчи давлат хизматларининг қулайлиги, сифати ва инклюзивлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни муҳокама қилди.
🔹 ЭИ элчиси Тоиво Клаар:
“Янги комплекс қонун ҳар бир фуқаронинг тенг ва сифатли хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради.”
📌 Давра суҳбатида қуйидаги муҳим таҳлилий ҳужжатлар тақдим этилди:
— my.gov.uz платформасининг самарадорлиги бўйича таҳлил;
— давлат хизматларидаги тўсиқлар ва кечикишлар бўйича 2022–2024 йиллар кесимидаги тадқиқот;
— “Давлат хизматлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси концепцияси.
🔹Ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонда хизматларни янада тезкор, қулай ва фуқарога йўналтирилган қилишга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш таъкидланди.
🔹 БМТТД доимий вакили Акико Фудзи:
“Фуқарога йўналтирилган хизматлар — давлат ва жамият ўртасидаги ишончнинг мустаҳкам омили.”
🔺Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ва Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ўтказилди.








