Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларининг IV Миллий анжумани бўлиб ўтди
2025-11-21 17:45:00 / Вазирлик янгиликлари

🔹Бугун Адлия вазирлигида “Интеллектуал мулк ва инновация — тараққиёт ва барқарор ривожланиш асоси” мавзусидаги Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларининг (ТИҚҚМ) IV Миллий анжумани бўлиб ўтди.
🔹Анжуманда адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва ТИҚҚМлар ходимлари, шунингдек, илмий ишланма муаллифлари иштирок этди.
🔹 Тадбирда педагогик фаолиятда патент инфосфера имкониятлари, инновацион ғояларни тижоратлаштириш, ёшлар ўртасида интеллектуал мулкни тарғиб этиш, рақамли дизайн муҳофазаси ва сунъий интеллектнинг IP тизимидаги роли муҳокама қилинди.
🔹 ТИҚҚМларнинг йил якунлари бўйича статистика ва натижалар тақдим этилди, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар белгиланди.
Маълумот учун: ТИҚҚМлар ҳозирда дунёнинг 93 давлатида 1 667 дан ортиқ марказ сифатида фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда эса 50 та марказ ишламоқда.
🔹 Марказлар аҳолига IP бўйича маслаҳат бериш, патент ахборотидан фойдаланишни ўргатиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш жараёнида кўмаклашишда муҳим бўғин бўлиб хизмат қилмоқда.







