Суд-экспертлик фаолиятида замонавий технологиялар - идоралараро электрон ахборот тизимлари орқали маълумотларни электрон алмашиш: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида амалий семинар
2025-11-21 10:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ–270-сон “Суд-экспертиз фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори мазмун-моҳияти ҳамда идоралараро электрон ахборот тизимлари орқали маълумотларни электрон алмашиш тартибини тушунтиришга қаратилган семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Б. Валиёв, Адлия вазирининг ўринбосари Ш. Рабиев, Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи Р. Ашраповлар иштирок этди.
Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан маърузалар қилиниб, иштирокчиларга янги турдаги экспертиза тадқиқотлари, “E-ekspertiza” ахборот тизими орқали электрон ҳужжат алмашинувини жорий этиш ва соҳани рақамлаштириш ҳамда соҳани оид муҳим масалалар юзасидан маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида “E-ekspertiza” электрон ахборот тизими орқали электрон ҳужжат алмашинувини жорий этиш ҳамда соҳанинг бошқа масалалари муҳокама қилиниб, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш келишиб олинди.





