Адлия вазирлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
2025-11-11 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари

🔸Бугун, Адлия вазирлиги томонидан “Санъат ва ижод ҳимояси” ойлиги якунлари, эришилган натижалар ҳамда соҳани янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилиш юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
🔹Унда, Адлия вазирлиги раҳбарияти ҳамда ойликни муносиб ўтказиш ҳамда ёритишда яқиндан амалий ёрдам кўрсатган ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
🔸Октабр ойида мамлакатимиз бўйлаб илк маротаба ўтказилган ойлик доирасида муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
🔹Хусусан,
▪️40 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди;
▪️10 дан ортиқ ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан мажбурий тақдимномалар киритилди;
▪️20 га яқин огоҳномалар чиқарилди;
▪️ 10 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённома судга юборилди.
🔸Шу билан бирга, ойлик давомида 90 дан ортиқ семинар-тренинглар ташкил этилиб, минглаб талаба ва тадқиқотчиларнинг муаллифлик ҳуқуқи бўйича билим ва кўникмалари оширилди.
🔹Рақамлаштириш соҳасида ҳам фаол ишлар олиб борилди: “Киберхавфсизлик маркази” билан ҳамкорликда дастурий таъминот соҳасида ҳуқуқий ҳимоя мустаҳкамланди, 40 га яқин ноқонуний веб-сайтлар фаолияти тўхтатилди.
🔸Теле ва радиоканалларда 20 дан ортиқ кўрсатув ва дастурлар эфирга узатилди, 200 дан ортиқ тарғибот постлари эълон қилинди.
❗️Адлия вазирлиги ўзининг доимий мақсади – муаллиф ва ижодкорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнатини қадрлаш ва интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантириш йўлидаги ишларни давом эттиради.







