Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти (БИМТ) ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Аёллар етакчилигидаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун интеллектуал мулкни бошқариш клиникаси” лойиҳасининг иккинчи куни бўлиб ўтди.
2025-11-06 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун, 6 ноябрь куни Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти (БИМТ) ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Аёллар етакчилигидаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун интеллектуал мулкни бошқариш клиникаси” лойиҳасининг иккинчи куни бўлиб ўтди.
Дастур доирасида Қирғизистон ва Ўзбекистон аёл тадбиркорлари ўз мамлакатларидаги муваффақиятли тажриба ва ютуқлари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, бизнесда интеллектуал мулк объектларидан самарали фойдаланишнинг замонавий усуллари бўйича семинар-тренинглар ўтказилди.
Кун давомида иштирокчилар брендни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, БИМТнинг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш дастурлари билан танишиш ва Ўзбекистонда ихтирочилар, новаторлар ва бренд эгалари учун яратилган имкониятлар мавзуларида амалий машғulotларда қатнашдилар.
Икки кун давом этган мазкур тадбир аёллар раҳбарлигидаги корхоналар учун интеллектуал мулкни бошқариш бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириш, инновацион ёндашувларни ривожлантириш ҳамда иқтисодий ўсишга кўмаклашиш йўлида муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланди.
Дастур якунида БИМТ вакиллари ва лойиҳа иштирокчилари интеллектуал мулкни бизнеснинг муҳим драйвери сифатида самарали қўллаш масалаларида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар.









