1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
2026-06-01 10:10:00 / Новости
БОЛАЖОНЛАР МАЗА ҚИЛИШДИ

Туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирга туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази, маданият, ММТБ маъсулллари ташриф буюришди. Туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев тадбирни очиб, болажонларга туман ҳокимининг табригини ўқиб эшиттирди.
Саҳнада туман маданият бўлими хонандалари болажонларга аталган қўшиқларни куйлашди. Даврада болажонлар маза қилиб ўйинга тушишди. Шунингдек, мусиқа мактаби тарбияланувчилари томонидан рақс ижро этилди.
Тадбир ниҳоясида болажонлар учун туман ҳокимлигининг байрам совғалари улашилди.









