30 июнь – “Ёшлар куни”
2024-06-30 09:00:00 / Новости
Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшлар куни муносабати билан табриги!

Қадрли ёшлар!
Аввало, Сизларни, мамлакатимизда кенг нишонланаётган муҳим сана – “Ёшлар куни” билан Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, илм-фан ва меҳнат йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Доимо интилувчан, жонкуяр ва ватанпарвар бўлиб, янги ғоя ҳамда ташаббуслар билан мамлакатимизни дунёга танитишдан асло чарчаманг.
Ёшлар куни муборак бўлсин!
