РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-11-01 20:25:00 / Новости
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Қува тумани марказидаги пиёдалар йўлагининг айрим қисмлари носоз ҳолатга келиб қолгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Мазкур ҳолат масъуллар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ишлар бошланди.
Айни вақтда пиёдалар йўлагининг носоз қисмларини таъмирлаш, ҳаракатланиш учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш бўйича амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Мавжуд муаммони бартараф этиш ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари масъуллар назоратига олинган.
