Ёшлар билан очиқ мулоқот - муаммоларга манзилли ечим
2026-09-17 14:40:00 / Новости

Ёшлар билан очиқ мулоқот - муаммоларга манзилли ечим
Қува туманида “Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Шу муносабат билан туман ҳокими Ҳалимжон Умаров ҳудудлардаги ёшлар хонадонларига ташриф буюриб, улар билан бевосита мулоқот қилди.
Учрашувлар давомида ёшларнинг яшаш шароити, бандлиги, таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши ва тадбиркорликка қизиқиши билан боғлиқ масалалар ўрганилди. Ёшлар ўзларини қизиқтираётган масалалар, муаммо ва таклифларини билдирдилар.
Билдирилган ҳар бир мурожаат ва таклиф эътиборга олиниб, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.




