Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши тизимли курашиш юзасидан йиғилиш ўтказилди
2025-07-11 15:55:00 / Новости

Қўштепа тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида туман ҳокими А.Абдуллаев раҳбарлигида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши тизимли курашиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ҳоким ўринбосарлари, аппарат ходимлари шунингдек, туман миқёсидаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда коррупцияни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик масаласи муҳокама этилди.
Давлат хизматчилари фаолиятида амал қилиниши лозим бўлган этик меъёрлар, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, масъулиятли ва ҳалол хизмат юритиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур тадбир коррупцияга қарши курашиш бўйича тизимли ёндашувни кучайтиришга хизмат қилиши билан бирга, давлат хизматчилари ўртасида ҳалоллик, поклик ва масъулият ҳиссини янада мустаҳкамлашга қаратилди.

