“Раҳбар ва ёшлар учрашуви”
2026-11-02 12:35:00 / Новости

1-босқич ўқувчилари билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
✅Учрашувда HAL директори З.Т.Тўраев ўқувчиларга ўзининг ҳаётий тажрибалари ва ҳарбий хизматда эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берди.
✅Тадбирда ёшларни касбга қизиқтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, қутқарувчилик шарафли касб эканлиги ҳамда ўқувчи ёшларнинг келажаги, орзулари, ғоялари ва уларни амалда татбиқ этиш масалалари юзасидан фикрлар билдирилди.
✅Бундай учрашувлар, шубҳасиз, ёшларнинг келажакка ва ўзига бўлган ишончларини янада мустаҳкамлайди.




