ҚУРИЛИШ ОБЕКТЛАРИДА ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-11-09 09:45:00 / Новости
ҚУРИЛИШ ОБЕКТЛАРИДА ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
«Энергия ресурсларидан хавфсиз фойдаланиш ойлиги» доирасида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар ФВБ масъуллари томонидан Қарши шаҳридаги «Премиум Қарши» МЧЖ қурилиш обектида ишчи-хизматчилар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда қурилиш ишчилари билан энергия ресурсларидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш, электр жиҳозлари ҳамда газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, ёнғинларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракатланиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, иш жараёнида хавфсизлик талабларига қатъий амал қилиш, бепарволик ва эътиборсизлик оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.





