ЧИМ МАҲАЛЛАСИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-23 14:00:00 / Новости
ЧИМ МАҲАЛЛАСИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, 23-октабр куни Қамаши тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари томонидан Чим маҳалласида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳоли хонадонларида ёнғин ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар давомида фуқароларга иситиш мосламаларидан хавфсиз фойдаланиш, газ ва электр жиҳозларини соз ҳолатда сақлаш, дудбўронларни мунтазам тозалаш ҳамда хоналарни шамоллатиб туриш зарурлиги тушунтирилди.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш, хавфли ҳолатлар аниқланганда эса зудлик билан 112 қисқа рақамига мурожаат қилиш бўйича тавсиялар берилди










