“Қоғозсиз бир кун” — рақамли келажак сари муҳим қадам!
2026-10-06 10:05:00 / Новости
“Қоғозсиз бир кун” — рақамли келажак сари муҳим қадам!
Бугун кун бошиданоқ Касби тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “Қоғозсиз бир кун”
аксияси доирасида электрон ҳужжат алмашинувини кенг жорий этиш, қоғоз истеъмолини
камайтириш ҳамда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ва
амалий ишлар олиб борилмоқда.
Тадбир давомида ходимларга электрон ҳужжат алмашинувидан фойдаланишнинг қулайликлари,
иш жараёнларини тезкор ва самарали ташкил этиш, шунингдек, ортиқча қоғоз сарфини
камайтиришнинг аҳамияти тушунтирилмоқда.
?? Рақамли технологиялар — самарадорлик, тежамкорлик ва табиатга эътибор демакдир!



