БИЛИМ ВА ТААССУРОТЛАРГА БОЙ ЎҚУВ ЖАРАЁНИ
2026-10-05 10:25:00 / Новости
БИЛИМ ВА ТААССУРОТЛАРГА БОЙ ЎҚУВ ЖАРАЁНИ
Қашқадарё вилояти ФВБ Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказида тингловчилар
белгиланган ўқув дастури доирасида назарий ва амалий машғулотларда фаол иштирок этиб,
ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича
зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Марказнинг янги, замонавий биносида яратилган қулай шарт-шароитлар, жиҳозланган ўқув
хоналари ва кўргазмали воситалар тингловчиларда илиқ таассурот қолдирди.
Тингловчилар машғулотларда катта қизиқиш ва завқ билан қатнашиб, олган билим ҳамда
амалий кўникмаларидан мамнун эканликларини билдирдилар.




