ЁНҒИН ЎЧИРИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ-ТАКТИК МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ
2026-09-18 09:25:00 / Новости
ЁНҒИН ЎЧИРИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ-ТАКТИК МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ
“Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий компанияси ойлиги доирасида вилоят ФВБ масъуллари иштирокида Қарши туманидаги “ҲИЛОЛ ТЕХ ТИЛ” корхонасига қарашли пахта қабул қилиш масканида ёнғин ўчириш бўйича амалий-тактик машғулот ўтказилди.
⚡️ Машғулот давомида пахта қабул қилиш масканида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ҳолатига шартли равишда баҳо берилиб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этиш, мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш ҳамда ҳамкорликдаги хизматларнинг ўзаро мувофиқлашган ҳаракатлари синовдан ўтказилди.
Шунингдек, шартли ёнғин вақтида фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди.









