ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
2026-09-17 14:50:00 / Новости
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник М. Аҳмедов Касби туманидаги ёшлар билан учрашди.
Учрашувда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ёшларни ФВВ тизимидаги касблар ва қутқарувчилик фаолияти билан яқиндан таништиришга алоҳида эътибор қаратилди.










