ҚУРИЛИШ ОБЕКТЛАРИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ НАЗОРАТДА
2026-09-17 14:50:00 / Новости
ҚУРИЛИШ ОБЕКТЛАРИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ НАЗОРАТДА
Қашқадарё вилояти ФВБ ШСПБ инспекторлари томонидан Қарши шаҳрида янгидан бунёд этилаётган қурилиш обектларида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида қурувчи ва ишчи-хизматчиларга ёнғин келиб чиқишининг асосий сабаблари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш тартиблари тушунтирилди.
Якунда иштирокчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилди ҳамда улар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.







