ЙИҒМА КОМАНДА КУЧ ВА ВОСИТАЛАРИНИНГ САФ КЎРИГИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2026-08-21 11:30:00 / Новости
ЙИҒМА КОМАНДА КУЧ ВА ВОСИТАЛАРИНИНГ САФ КЎРИГИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Бугун, 21-август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами олдидан ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш давлат тизими (ФВДТ) хизматларига кирувчи тузилмаларнинг куч ва воситалари шайлиги юзасидан саф кўриги ўтказилди.
Қарши шаҳрида ташкил этилган саф кўригида 43 та махсус техника ва зарур куч воситалари жамланди.
Кўрикдан асосий мақсад — байрам тадбирлари давомида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб қайтариш, техника ва жиҳозларнинг созлигини баҳолаш ҳамда хизматлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Тадбир давомида техника ва куч воситаларининг шайлиги кўздан кечирилди, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.










