Бошқарма бошлиғи обект фаолияти билан танишди
2026-07-17 17:50:00 / Новости
Полковник Ф. Мирзаев "Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси"га ташрифи давомида корхонанинг муҳим ишлаб чиқариш обектлари фаолиятини кўздан кечирди.
Жараёнда "Нефт маҳсулотларини қуйиш-жўнатиш цехи"нинг кузатувчилар хонасида бўлиб, обектнинг ёнғинга қарши ички сув таъминоти тизимининг созлиги ўрганилди. Шунингдек, ишчи-хизматчиларнинг фавқулодда вазиятларга қай даражада тайёрликлари юзасидан суббатлашди.
Бундан ташқари, технологик жараёнлар устидан олиб борилаётган назорат, хавфсизлик тизимларининг ишлаш ҳолати ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилди.
Якунда масъулларга ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя этиш, ишчи-хизматчиларнинг фавқулодда вазиятларга шайлигини мунтазам ошириб бориш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.





