Маънавият соати: ФВБда қонун устуворлиги ва хизмат интизоми – бош мезон
2026-07-17 09:45:00 / Новости
Бугун, 17-июл куни Бошқармада шахсий таркиб иштирокида навбатдаги маънавият ва маърифат соати ўтказилди.
Машғулотда мутахассислар томонидан тизимда қонунбузарликларнинг олдини олиш, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, жиноятчилик ва интизом бузилиши ҳолатларининг барвақт олдини олиш, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ҳамда ҳайдовчилик маданиятини юксалтириш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, оилавий низоларнинг олдини олиш, хизмат фаолиятида ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш ва коррупсияга қарши муросасиз муносабатни қарор топтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.










