Мавсум олдидан оʻқув машгʻулоти оʻтказилмоқда
2026-06-01 16:55:00 / Новости
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник М. Остонов раҳбарлигида Яккабоғ туманида жойлашган “Ёш кимёгар” болалар оромгоҳида амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Машқда фавқулодда вазият юзага келганда ходимларнинг тезкор ҳаракатланиши, дам олувчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ҳамда тегишли хизматларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалда синовдан ўтказилди.









