Қарши шаҳрида ноқонуний қурилиш ишлари тўхтатилди
2026-05-12 14:55:00 / Новости
Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи полковник Ф. Мирзаев ҳамда тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида тегишли ҳужжатларсиз қурилаётган обектда қурилиш ишлари тўхтатилди
Назорат тадбири давомида обект қурилиши рухсатнома ва тегишли ҳужжатларсиз олиб борилаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан масъулларга бир неча бор огоҳлантириш берилганига қарамай қурилиш ишлари давом эттирилгани сабабли обектда бузиш ишлари амалга оширилди.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади — ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.






