Зилзила ва сувдаги хавфлардан огоҳлик — ўқувчилар билан муҳим учрашув
2026-05-07 15:50:00 / Новости
Касби тумани ФВБ масъуллари томонидан "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича “Долзарб 30 кун” ойлиги" доирасида тумандаги ихтисослаштирилган мактабда ўқувчилар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчиларга зилзила содир бўлган вақтда тўғри ҳаракатланиш қоидалари, шунингдек, таъқиқланган ҳудудларда чўмилишнинг хавфли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, мавзуга оид махсус видеоролик намойиш этилиб, фавқулодда вазиятларда инсон ҳаёти ва хавфсизлигини сақлаб қолиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Амалий машғулотлар давомида ўқувчиларга зилзила вақтида хавфсиз жойни танлаш, бинони тартибли тарк этиш ҳамда ваҳимага берилмасдан ҳаракат қилиш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилди.







