Содир этил(аёт)ган коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш
Агар Сизга олий ва профессионал таълим, фан ҳамда инновациялар тизими (ОТМлар, академик лицейлар ва профессионал таълим муассасалари)да қонунчилик бузилишига доир ҳолатлар ёки вазирлик ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари маълум бўлса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қисқа рақамли "Ишонч телефони" орқали хабардор қилишингизни сўраймиз ёки қуйидаги ҳавола орқали ўтиб маълумотларни тўлдириб юборинг:
Коррупцияга қарши курашиш бўлими: 55-520-08-08 (179), (282)
Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Ишонч телефони" орқали қабул қилиш ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида узлуксиз амалга оширилади. Унда фуқаролар вазирлик ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек солиқ соҳасига оид содир этилган ёки этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади, қўнғироқ эгаси томонидан берилган маълумотлар сир тутилиши кафолатланади.
Вазирлик тизими ходимлари ва фуқаролар учун коррупсион, ахлоқий ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида алоқа каналлари орқали хабар бериш бўйича эслатма!!!
