Бағдод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ тадбиркорлар Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди
2025-08-14 10:00:00 / Новости

Хамкорлик ва бизнес келишувлар, шунингдек инвесторларни туманимизга жалб этиш бўйича самарали кечаётган мазкур сафар ҳақида доимий ахборот бериб келаётган туман ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари, бўлим бошлиғи Акмалжон Ашировнинг маълум қилишича:
Бағдод тумани делегацияси Хитойнинг Shandong провинцияси, Sindao шаҳридаги 20 дан ортиқ йўналишда фаолият юритаётган "Hili" Co. Ltd компанияси билан музокаралар олиб борди. Музокаралар давомида реновация лойиҳасини биргаликда амалга ошириш режалаштирилди.
Компания таклифига мувофиқ, 2025 йил 14 август куни делегация ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, маҳсулотлар билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.


