Коррупция - давлат ва жамият тараққиёти кушандаси!
2026-06-29 14:30:00 / Заявления и выступления руководства

Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, биринчи навбатда, инсон омили, турли хил бюрократик тўсиқларни йўқ қилиш ва қоғозбозликни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бир қанча соҳалар тўлиқ рақамлаштирилди ва бу борадаги ишлар давоб эттирилмоқда.
Хусусуан, ер ажратиш, давлат харидлари, тендер масалалари, таълим, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими бутунлай рақамлаштирилганлиги бунинг яққол исботидир.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи бир қатор Қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди, алоҳида институт – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил қилинди, жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ муҳит яратилди.
Бунинг натижасида Ўзбекистоннинг очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда эса 30-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2025 йилнинг 05 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган мажлисида иштирок этиб, “Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов бу – коррупциядир. Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат. Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади” деб таъкидлалари ҳам бежизга эмас.
Зеро, коррупция — тараққиёт кушандаси.
Бу иллатга қарши кураш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлиши зарур.
Муминмирзо Сидиқов,
Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг тергов судьяси
