Муносабат
2026-10-03 18:00:00 / Новости
Муносабат

Бешариқ тумани “Зарқайнар” қишлоғи ички йўлларининг айрим қисмлари таъмирланмасдан қолаётгани, маҳалла раиси йўл таъмири учун 2 млн. сўмдан маблағ йиғишни сўраётгани танқид қилинган.
(https://www.facebook.com/groups/prezidentgamurojat/posts/28471554542498080)
мазкур мурожаат белгиланган тартибда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида масъул ходимлар томонидан ҳудудга чиқиб, қишлоқ ички йўлларининг мавжуд ҳолати ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра, ҳудуддаги айрим ички йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.
Мазкур йўлларни таъмирлаш масаласи белгиланган тартибда ўрганилиб, мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, ўрганиш давомида аҳолидан йўл таъмири учун 2 млн сўмдан маблағ йиғиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан аҳолидан мажбурий тарзда пул маблағлари йиғилишига йўл қўйилмаслиги, барча ишлар амалдаги тартиб ва қонунчилик талаблари асосида ташкил этилиши юзасидан масъулларга тегишли тушунтиришлар берилди.
Мурожаатда кўтарилган масалалар масъул ташкилотлар томонидан назоратга олинган бўлиб, “Зарқайнар” қишлоғи ички йўлларининг ҳолатини яхшилаш ҳамда таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган тартибда таъминланади.
