Бешариқда йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилмоқда
2026-07-03 09:45:00 / Новости
Бешариқ тумани ҳокими Илёсбек Новиков тожикистонлик тадбиркор Баҳодир Асланбековни қабул қилди.
🖇Учрашувда жорий ойда ишга туширилиши режалаштирилган "Дружба" ун комбинатининг очилиш тадбирларига тайёргарлик ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
🔍Қайд этилганидек, мазкур йирик инвестиция лойиҳасининг ишга тушиши туманда янги иш ўринлари яратиш, саноат салоҳиятини ошириш ва иқтисодий тараққиётни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.
📍Учрашув якунида тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.




